Собиқ Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари Николай Ким гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ жиноятларда айбланиб 13 йилга маҳкум этилди.

Олиб борилган тергов ишлари шуни кўрсатмоқдаки, 1999 йилда Ким 86 килограм гиёҳванд моддасини ҳарбий вертолётда Душанбедан Тожикистон шимолига жўнатган. Наркодиллерлар ўртасида тузилган режага мувофиқ, гиёҳванд моддалар республиканинг ўша ҳудудларида сотилиши керак эди. Кейинчалик бу иш фош этилганидан сўнг собиқ вазир муовини узоқ вақт яшриниб юрди. Ва ниҳоят Ким шу йилнинг апрелида икки шериги билан ушланди.