Тожикистонда Миллий хавфсизлик вазирлигининг бир ходими наркотиклар ноқонуний савдосига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Тинтув пайтида ундан 2 килограмм атрофида героин топилган.
Терговчилар тахминича, ҳибсга олинган шахс катта миқдордаги гиёҳванд моддани яшириб қўйган бўлиши мумкин. Шу кунда уни топиш юзасидан иш олиб борилмоқда.
Шу йил бошидан буён Тожикистон ҳуқуқ тартибот органлари асосан героиндан иборат 800 килограмм атрофидаги гиёҳванд моддани мусодара қилдилар.