Шимолий Ирландия пойтаҳти Белфастда католиклар ва протестантлар ўртасида шанба куни бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида камида 4 полициячи жароҳатланди.

Полициячиларга ҳужум шаҳарнинг католиклар яшайдиган кварталида амалга оширилди. Бу ерда католиклар қўшни уйларда яшайдиган протестантларнинг уйларига ёндирувчи бомбалар ота бошлаган ва полиция ўз вазифасини бажариш учун аралашган эди.

Ирландия республикачилар армияси (ИРА) қуролли курашини тўхтатишини элон қилишига қарамай, ундан ажраб чиққан экстремистик гуруҳлар Британиянинг Ольстерда бўлишидан норозилик ифодаси сифатида протестантларга ҳужумлар уюштирмоқдалар.