Саудия Арабистонида бугун наркотикфурушликда айбланган Ҳиндистон фуқароси қатл этилди.

. Унинг бошини кесиб ташладилар.
Ҳиндистонлик Муҳаммад Али хожи бу йил Саудия Арабистонида қатл этилган 29 чи кишидир.
Саудия Арабистонида амал қилувчи шариат қонунларига кўра қотиллик, зўрлаш, наркотикфурушлик ва қурол савдосида айбланганлар қатл қилинадилар. Киссавурлик қилганларнинг эса қли кесилади.
Жиноятчилар Саудия Арабистонида бошқаларга сабоқ бўлсин учун омма орасида қатл этиладилар.