Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида жойлашган Женин шаҳрида Исроил ҳарбий хизматчилари “ Ал-Ақса жафокашлари бригадаси” жангарисини ўлдиришди.

Беш киши ҳибисга олинган.

Гуруҳ исроилликларга қарши қатор ҳужумлар ва терактлар ўтказганида айбланмоқда.

Кейинги кунларда Рамоллоҳ ва Наблус шаҳарлари яқинида ўтказилган тунги рейдлар давомида ўн фаластинлик ҳибисга олинди.

Тулкарм шаҳрида олти кун олдин “ Ал-Ақса жафокашлари бригадаси”нинг маҳаллий лидери ўлдирилганидан сўнг комендантлик соати жорий этилган.