Қирғизистон жанубида Тожикистон чегара назорат пости раҳбари ҳибисга олинди.

Қирғизистон полицияси матбуот вакилининг маълум қилишича¸ Ош районида кетаëтган чегара пости раҳбарининг машинаси текширилганида¸ ундан 9 килограм героин чиққан.

Ҳодиса юзасидан тергов иши қўзғатилди.

Афғонистон билан умумий чегарага эга бўлган Тожикистон Афғонистонда етиштирилган гиëҳванд моддаларни Россия ва Ғарбий Европага етказишнинг асосий транспорт бўғиланридан бирига айланган.