Ўз кўрсатувларини ер сунъий йўлдоши орқали тарқатадиган Эроннинг телестанцияси Ироқ раҳбариятидан Бағдод шаҳрида бюро очишга руҳсат сўраганини маълум қилди

Sahar Universan Network телетармоғининг бош муҳаррири Жабар Ҳатами Sahar вакиллари Ироқнинг Ахборот вазири билан учрашиб унга Бағдодда доимий бюро очиш ҳақидаги илтимосномани топширганларини айтди. Ҳозир Эроннинг биронта ҳам телестанцияси Бағдодда ўз ваколатхонасига эга эмас.