Марказий Европада сув тошқинлари давом этмоқда.

Чехия пойтаҳти Прагада Влтава дарëси бўйидаги ва унга туташ ҳудудлардан 50 мингдан ошиқ аҳоли эвакуция қилинди. Мамлакат бўйлаб яна 150 минг одам бошқа жойларга кўчирилди.
Чехияда сув тошқинлари оқибатида 7 киши қурбон бўлгани ва икки киши дараксиз йўқолгани билдирилди.
Табиий офат Германияда 7 одамнинг ўлимига сабабчи бўлди ва тахминан 20 минг кишини кўчиришга мажбур қилди.
Саксония вилоятидаги айрим шаҳар ва туманлар билан алоқа узилиб қолди. Вилоят маркази Дрезденнинг баъзи қисмларини¸ жумладан¸ Земпер опера театри биносини ва санъат асарлари коллекцияси бўлган Звингер саройини сув босди.
Сув тошқинлари оқибатида Австрияда ҳам камида 7 киши¸ Россиянинг Қора денгиз бўйидаги худудларида эса 60 дан ошиқ киши нобуд бўлди.
Дунай дарëсининг суви тез ошиб борар экан¸ Словакия пойтаҳти Братиславада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шу ҳафта охирида Югославиянинг ҳам Дунай дарëси бўйида жойлашган айрим ҳудудларини сув босиши мумкин.