Бугун Озарбайжон ва Арманистон президентлари Тоғли-Қорабоғ масаласи бўйича 4 соатлик учрашувни ижобий сўзлар билан якунладилар аммо можарога ечим топганларини айтмадилар.

Арманистон президенти Роберт Кочаряннинг айтишича¸ музокараларда муҳит яхши бўлган ва икки томон учрашувдан қаноат ҳосил қилган¸ бироқ аниқ бир қарорга келинмаган.
Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиевнинг айтишига кўра¸ Озарбайжон-Арманистон чегараси яқинида ўтказилган учрашувда¸ бир неча имконият муҳокама этилган¸ ҳамда илгариги учрашувларда эришилган натижалар кўриб чиқилган.