Бугун тунда Американинг Мемфис шаҳрида кучли ёмғирга қарамай, минглаб киши "рок-н-рол қироли" Элвис Пресли ўлимининг 25 йиллиги муносабати билан мотам тадбирига тўпланди.

Тун бўйи Элвис яшаб ўтган уй эшиклари ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлди. Бугун Мемфисда машҳур қўшиқчи хотирасига бағишлаб турли тадбирлар, ўйин кулги томошалари ўтмоқда. Шунингдек, бугунги тадбир доирасида Элвис Пресли қиёфадошлари орасида бир танлов ҳам эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз "рок-н-рол қироли" 1977 йилнинг 16 август куни 42 ёшида оламдан ўтган эди.