Ўтган тунда Қобулда икки нафар британия аскари ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Афғонистондаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар вакили Майор Стив Оддел "Озодлик" мухбирига маълум қилди. Унинг айтишича, бу шунчаки тасдофий ходиса, улар отишмалар давомида ҳалок бўлмаганлар. Бироқ, Оддел британия ҳарбийлари қай вазиятда ҳалок бўлганликлари ҳақида батафсил маълумотлар бермади. Афғон расмийлари қотиллик юзасидан тергов ишларини бошлаб юборганлар.