Ўтган тунда Тожик-афғон чегарасида ҳам отишма рўй берди.

У ерда рус чегарачилари гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринган икки шахсни отиб ўлдирган. Рус чегара қўшинлари матбуот вакилига кўра, қуролли инцидент бугун тунда Афғонистон ва Тожикистонни иккига ажратувчи Пянж дарёси бўйида рўй берган. Рус чегарачилари бу шубҳали шахсларни триклайин қўлга олишга уринганлар. Бироқ, кейинчалик гиёҳфурушлар қочишга уринганларида улар чегарачилар тарафидан отиб ўлдирилади. Жасадлар текшириб кўрилганида, уларнинг ёнидан олти килограм героин моддаси топилган.