Тожик-Афғон чегарасида сўнгги бир ярим йил ичида россиялик чегарачилар томонидан 900 килограмдан зиёд героин мусодара қилинди.

Тожикистон республикаси Ички ишлар вазири Хумиддин Шариповга кўра, қирққа яқин наркокурьер қўлга олинган. Чегарачиларнинг бир қатор амалиётлари тожик милицияси билан ҳамкорликда ўтказилган.