Бирлашган Миллатлар Ташкилоти донор мамлакатлар ваъда қилган маблағларини ажратмаганлари туфайли миллионлаган афғонистонликларга кўрсатилаётган озиқ-овқат ёрдами хажмини қисқартиришга мажбур.

Бу ҳақда БМТ Умумжаҳон озиқ-овқат дастури махсус вакили Ги Гавро шу кунда давом этаётган Афғонистон сафари чоғида хабар қилди.

БМТ маълумотларига кўра 6 миллион афғонистонлик сурункали равишда оч қолмоқда. Умумжаҳон озиқ-овқат дастури халқаро ҳамжамиятдан бу йил 285 миллион доллар ажратишни сўраган. Бироқ, ҳозирча бу пулнинг учдан икки қисминигина олган.

Афғонистонни қайта тиклаш учун Ғарбдаги етакчи мамлакатлар ҳаммаси бўлиб 4 ярим миллиард доллар ажратишга ваъда бергандилар. Аммо, ўтган ярим йил ичида ваъда қилинган маблағнинг жуда оз қисмигина мамлакатга етиб келган.