1997 йилги шартномани чечен лидери Аслан Масхадов ва Россиянинг ўша пайтдаги президенти Борис Ельцин имзолагандилар. Ҳужжатда Россиянинг худудий яхлитлиги эътироф этилганди.
Масхадовнинг вакили Аҳмад Закаев билан Цюрихда ўтказган учрашуви натижалари ҳақида ҳикоя қилар экан, Рибкин, сўзлашувлар бошланган тақдирда чечен томони ҳарбий ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга кафолат берди, деди.
Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби сўзлашувларни айнан Масхадовнинг ўзи билан ўтказиш лозим, чунки чечен жангчиларига унинг таъсири кучлидир, деди.