Албания полицияси раҳбари наркотиклар контрабандаси ва ноқонуний иммиграция билан кураш амалиëтларини бажаришнинг уддасидан чиқа олмагани учун истефога чиқарилди.

Албаниянинг барча полициячилари ва флоти жалб этилган йирик амалиëтлар ўтган ҳафта мамлакатнинг жанубий-ғарбий қисмида ўтказилган эди. Амалиëтларда шунингдек, Греция денгиз қўшинлари ва Италия божҳона хизмати иштирок этган.
Албания ҳукумати томонидан тарқатилган баëнотга кўра, полиция раҳбари олдига қўйилган вазифани бажара олмай, контрабандачилар ишлатадиган тезсузар катерларнинг тутилишини таъминлаш олмаган.