Ироқ парламенти Саддам Ҳусайннинг номзодини яна бир бор 7 йиллик муҳлатга мамлакат лидери лавозига сурди.

Парламентга бирорта бошқа муқобил номзод таклиф этилмаган. Регламнетга кўра, энди Ироқда октябр ойида референдум ўтказилиб, халқга доҳийнинг номзодини қўллаб-қувватлаш тавсия қилинади. Одатда референдумларда Саддамга сайловчиларнинг 99 фоизидан кўпи ўз овозларини беришади. 65 ëшли Саддам Ироққа 1979 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади. У айни пайтда ҳам президент, ҳам бош вазир, ҳам бош қўмондон, ҳам Революцион қўмондонлик кенгаши раҳбари ва ҳукумрон “Баас” партияси лидеридир.