АҚШнинг НАСА, Муиллий аэронавтика ва фазовий тадқиқотлар бошқармаси кометаларни ўрганишга мўлжалланган маҳсус фазовий аппарат билан йўқолган аълоқани тиклашга уринмоқда.

НАСА вакилларининг сўзларига кўра, агар мутахассислар яқин кунлар ичида аппаратнинг радиосигналини тутишга муваффақ бўлмасалар, қидиришнинг бошқа йўллари кўриб чиқилади.
Аппарат ўтган ҳафта пайшанба куни, ўз двигателини ишга солиб, фазодаги орбитасидан чиққан ва узоқ йилларга мўлжалланган сафарини бошлаган. Ана шу ондан бошлаб аппарат билан аълоқа йўқолиб қолди.