Германиянинг шимоли-шарқида кучли сув тошқинлари давом этмоқда.

Саксония-Ангальт ерида бир вақтлар Европанинг маданий марказларидан бири бўлган ВИТТЕНБЕРГ шаҳрини сув босиши таҳликаси бор. Ўтган тунда сув Эльба дарëсидаги еттита тўғонни ëриб ўтган. Магдебург шаҳридан одамлар эвакуация қилинмоқда.
Амбурк шаҳри яқинидаги тўғонларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сув тошқинидан кучли зарар кўрган Дрезден шаҳрида вазият аста-секин нормаллашмоқда. Венгрия пойтаҳти Будапештда тахлика афтидан шаҳарни четлаб ўтганга ўҳшайди. Ўтган тунда бу ердаги Дунай дарëсида сув рекорд даражагача кўтарилиб, саккиз ярим мертга етди.
Марказий ва Шарқий Европадаги табиий офатдан 100 га яқин одам ҳалок бўлди. Юзлаб минг одам эвакуация қилинган. Кўрилган зарарнинг умумий ҳажми таҳминий ҳисоб-китобларга кўра ўнлаб миллиард еврони ташкил қилади.