Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сўнгги бир неча кун ичида мамлакатнинг жанубий қисмида бир нечта қурол-аслаҳа омборларини топганини маълум қилди.

Бугун АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили полковник Рожер Кинг Пактия вилоятининг Шкин шаҳарчасида топилган ўқ-дори, мина, ўқотар ҳамда граната отувчи қуроллар катта миқдорда эканини айтди.
Кобул шаҳрида эса Афғонистон ҳавфсизлик расмийлари одамлар билан гавжум бозорда бомба топганларини, у зарарсиз ҳолатга келтирилгунича бозорга ҳеч ким киритилмаганини айтдилар. Ушбу маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.