Бугун Чехиянинг Кастоловице шаҳрида Чехия, Польша ва Венгрия президентлари учрашдилар.

Саммитда Вишеград гуруҳига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашишлари кўзда тутилган эди, бироқ Словакия президенти Рудольф Шустер бетоблиги боис Кастоловицега бора олмади.
Польша, Венгрия ва Чехия президентлари Европа Иттифоқига қўшилиш масаласини муҳокама қилдилар. Айни вақтда музокараларда эътибор Марказий Европада бўлиб ўтган сув тошқини оқибатларини тезда бартараф этиш масаласига ҳам қаратилди.
Уч президент Европа Иттифоқига янги мамлакатларнинг қўшилиши катта аҳамиятга эгалигини таъкидлар эканлар, шунингдек, НАТО ташкилотига ҳам қўшилажак давлатлар сони кўпайтирилиши лозим, деб фикр билдирдилар.