Сув тошқини билан боғлиқ табиий офат Хитойнинг Хунан вилоятида ҳам таҳлика уйғотмоқда.

Бугун Донгтинг кўли сувининг сатхи 35 метрга етди. У соатига бир сантиметрдан кўтарилиб бормоқда. Эрталабга қадар кўл сатхи энг чўққига кўтарилиши хавфи бор. Шу боисдан миллионлаб хитойлик фермер ва аскарлар кўл атрофларида сув тошқинига қарши зарур чораларни кўрмоқда. Ҳозирда Донгтонг атрофларида яшовчи 700 минг аҳоли бехавотир жойларга олиб ўтилди. Эслатиб ўтамиз ўтган ой Хунанда рўй берган сув тошқини оқибатида 150 киши ҳалок бўлган эди.