Бугун Қарачида уч нафар ислом жангариси устидан маҳкама жараёни бошланди.

Улар Қарачидаги АҚШ консулхонаси яқинида портлашларни уюштирганликда айбланмоқдалар. Шу йилнинг июн ойда содир этилган портлашлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди. Учала судланувчи ҳам айбдор эмаслигини айтмоқда. Покистон полицияси маълумотларига кўра бу уч ислом жангариси Қашмирда фаолият олиб бораётган гуруҳларнинг аъзоларидирлар.