Бугун Йоханесбургда ривожланаëтган мамлакатларда қашшоқлик билан кураш ва экологик мувозанатни сақлаб қолган ҳолда муттасил иқтисодий ривожланишни таъминлаш мавзуига бағишланган Ер Саммити очилди.

Саммит мезбони - Жанубий Африка президенти Табо Мбеки йиғинни очиш нутқида, ҳозирги дунëни “фаровон давлатлар мисоли ороллар каби кўтарилиб туган қашшоқлик денгизи” га қиëслади.
10 кун давом этадиган саммитда тараққиëтнинг турли поғоналарида турган мамлакатлар орасидаги иқтисодий тенглик, энергия ва сув таъминоти билан боғлиқ вазият ҳамда атроф муҳотни муҳофаза қилиш муаммолари этилади.
Фроумда 40 га яқин делегат, шу жумладан 100 га яқин мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этишмоқда. АҚШ президенти Жорж Буш Йоханесбургга бормайди.
Олдинги Ер саммити бундан 10 йил олдин Рио-де-Жанейрода бўлиб бўтган.