Бугун, тўрт ҳафта давом этган танаффусдан сўнг, Гаагадаги халқаро трибуналда Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевич иши юзасидан суд жараëни қайта бошлади.

У уруш жиноятлари ва инсонийликка қарши жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.
Келаси икки ҳафта давомида Косово уруши билан боғлиқ эпизод бўйича айблов гувоҳларининг кўрсатмалари тингланади. Трибунал Бош прокурори Карла дель Понте, гувоҳлик бериш учун судга АҚШнинг Болқонларидаги собиқ вакили Ричард Холбрук чақирилганини билдирди.
Прокурор шунингдек, Милошевичга яқин бўлган бир неча одам судда кўрсатма бериш ҳоҳишини билдиргани, аммо расмий Белград уларга Гаагага бориш имконини бермаëтганини айтди.