БМТнинг Афғонистондаги маҳсус элчиси бугун оммавий қабристон юзасидан тергов ишини олиб бориш учун расмий сўров олинмаганини маълум қилди.

БМТ вакили Лахдар Браҳимий Афғонистон ўтиш даври ҳукумати бундай сўровни юбориш ва тергов ишини олиб бориш учун тегишли қонуний тизимга эга эмаслигини қайд этди.
Ўтган ҳафта “Шифокорлар инсон ҳуқуқлари учун” деб номланган ташкилот вакиллари БМТдан Толибон аъзолари ўлими юзасидан мустақил тергов ишини бошлашни талаб қилган эдилар.
Қатор инсонпарварлик ташкилотларининг таъкидлашларича, юзлаб маҳбуслар Шимолий Альянс қўмондони Абдурашид Дўстум қўлига тушганларидан сўнг юк ташувчи машинада олиб кетилаётган вақтда ҳаво етмагани сабабли бўғилиб ўлганлар.