Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе бугун Россия томонидан чечен жангарилари бошпана топган ер деб аталаётган Панкиси дарасига борди.

Панкисидаги қишлоққа вертолётда етиб борган Шеварднадзе ўтган жума Россия ҳаво рейди натижасида нобуд бўлган одамнинг жанозасида иштирок этди.
Россия расмийлари ҳаво ҳужумлари амалга оширилганини инкор этмоқдалар. Бироқ кеча БМТашкилоти йиғинида Грузиянинг БМТдаги элчиси Россияни давлат терроризмида айблади, АҚШ раҳбарияти эса Грузиянинг айбловларини қўллаб-қувватлади.
Сўнгги бир неча кун давомида 1000 дан ортиқ Грузияга қарашли аскар Панкиси дарасига юборилди жойлаштирилди.