Беш одамни отиб ўлдирган Россия милицияси ҳодими ўз ҳаётига иккинчи марта суиқасд қилиши натижасида оламдан ўтди.

Сергей Семидотский шанба куни Владивосток шаҳридаги Ярославский барида ўт очган, натижада тўрт одам ўша заҳотиёқ, бешинчиси эса кечроқ касалхонада ўлган эди. Яна 10 одам тан жароҳатлари олган. Ҳодиса якунида милиционер ўзини ўзи отган. Интерфакс ахборот агентлиги Семидотский касалхонада даволанаётгани ҳақда хабар берган эди. Бугун эса у ҳаётига иккинчи марта суиқасд қилиб, оламдан ўтди.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.