Бугун Фаластин полицияси Ғазо секторидаги учта текшириш пунктига қайтиб фаолият бошлади.

Бу Фаластин полициясининг хавфсизликни таъминлашга тайёр эканидан далолат беради. Яқинда эришилган келишувда, агар фаластинликлар хавфсизликни кафолатласа Исроил қўшинлари босиб олинган худуддан чиқиб кетиши кўзда тутилган.
Бироқ, бугун Исроил мудофаа вазири Бенямин Бен-Элизер Фаластин Ички ишлар вазири Абдул Раззоқ ал-Яхё билан режалаштирилган сўзлашув кечиктирилганини маълум қилди.