Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мустақил журналист калтаклаб кетилганидан “даҳшатга тушганини айтди.

Сергеи Дуванов чоршанба куни тунда юзига ниқоб кийган 3 киши томонидан резина таëқлари билан калтакланиб, оғир жароҳатланганидан кейин шифоҳонага ëтқизилди.
Бугун Назарбоевнинг матбуот идораси бир баëнот тарқатиб, бу ҳодисани “ҳукуматни обрўсизлантиришга қаратилган фитна” сифатида қоралади.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро лига Назарбоевга бир мактуб йўллаб, журналист президентни танқид қилгани учун калтаклаб кетилгани ҳақида ҳавотирланиш билдирди.
Яқинда Дуванов, Швецария банкида Назарбоев ва унинг оиласига қарашли маҳфий ҳисоблар борлиги тўғрисида бир мақола ëзганидан кейин унга қарши президентни ҳақорат қилган, деган айб билан жиноий иш қўзғатилди.
Шу ой бошида қозоғизистонлик яна бир журналист Артур Платонов ҳам калтаклаб кетилди. У эса милицияни танқид қилган эди.