Бугун Қирғизистон Бош прокурори, жорий йилнинг март ойида мухолифат уюштирган норозилик намойишида милиция ходимлари томонидан зўравонлик содир этилишида айбдор бўлган олти нафар расмий шахс жавобгарликка тортилишини айтди.

Айни пайтда Бош прокурор, хуқуқ тартибор органи ходимлари оламонга қарата ўт очиш ҳуқуқига эга эканини айтиб, милицияни оқлашга ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон жанубидаги Ақси туманида юз берган ўша воқеада беш киши нобуд бўлган.