Ҳарбий хукумат электр қуввати таъминотини тўхтатиб қўйганига норозилик ўлароқ, Покистондаги қабилаларнинг оғир қуролларган юзлаб аъзолари бугун Ҳайбар довон йўлини тўсиб қўйдилар.

Пешавор шаҳри яқинидаги Ҳайбар минтақаси аҳолиси электр қуввати учун ўз вақтида пул тўламагани ва электр истеъмолини ўлчайдиган ҳисоб машиналарини ўрнатишни рад этганидан кейин давлатга қарашли ташкилот минтақага электр таъминотини тўхтатган.