Кашмирдаги сепаратчи гуруҳ лидери, агар Ҳиндистон ҳукумати маълум шартларга рози бўлса, Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида бўладиган сайловларда қатнашиши мумкинлигини айтди.

Жамму ва Кашмир демократик озодлик партияси бошлиғи Сабир Шоҳ, агар Ҳиндистон ҳукумати сайланган лидерлар билан музокаралар олиб боришни ваъда қилса, ўз партияси сентябр ва октябр ойларида бўладиган сайловларда қатнашишини маълум қилди.