Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қозоқ журналисти Сергей Дувановга нисбатан содир этилган вахшийликларни қоралади.

Ўтган хафта Дуванов уйи яқинида ниқоб кийиб олган уч номаълум шахс тарафидан калтаклаб кетилганидан сўнг оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Жерар Штудман фикрича, бундай тажуввуз Қозоғистонда мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига тазйиқлар ҳамон давом этаётганидан далолат бермоқда. Ташкилотнинг яна бир вакили, Фрэймут Дуве қозоқ расмийларини ушбу ҳолат юзасидан тергов ишларини оҳоригача олиб бориб, жиноятчилар адлия қўлига топширишга чақирди.