Исроил рамийларининг таъкидлашларича, агар АҚШ Бағдодга ҳужумларни бошлагудек бўлса, 1991 йилда бўлганидек Ироқ Исроилга ҳужум уюштириши эхтимоли бор. Бироқ, Исроил ҳукумати АҚШ ҳужумлари қачон бўлиши ҳақида маълумотга эга эмас эканини айтмоқда. Шунга қарамай, Бош вазир Ариэль Шароннинг таъкидлашича АҚШ Исроилни Бағдодга қарши ҳужумлар бошланишидан олдин огоҳлантиради.