Бугун Йоҳаннесбург шаҳрида Умумжаҳон Саммити ёпилаётгани эълон қилган БМТ Бош котиби Коффи Аннан, Саммитда муваффақиятга эришилганини айтди.

Аннан сўзида давом этиб:
“Биз Йоханнесбургда мўлжаллаган барча нарсаларга эришмадик. Аммо менимча, биз муваффақиятга эришдик ва мен учрашув натижаларидан қониқиш ҳосил қилдим. Барқарор тараққиёт масаласи, кун тартибидан мустаҳкам ўрин олди. Биз, тараққиёт ва атроф-муҳит ўртасидаги мувозанатни сақлаб туриш кераклигини тушуниб етдик.”,-деди.
Бугун эрталаб атроф-муҳит ҳимоячилари ўз норозиликларини билдириш учун йиғилишни тарк этдилар. Саммит йиғилишида АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл ҳам йиғилганларга мурожаат қилди.