Россия ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Чеченистон билан чегара яқинидаги Панкиси дарасини рус ҳарбийлари бомбардимон қилгани ҳақидаги Грузиянинг даъволарини ўрганиш учун Россия ҳукумати юқори лавозимли ҳарбийлардан иборат делегацияни Грузияга жўнатади.

Исми маълум қилинмаган ҳарбий айтганига асосланиб Интерфакс аҳборот агентлиги билдиришича, Россия Мудофа вазирлиги вакилларидан иборат делегация бугун кечқурун Тбилиси шаҳрига учиб кетади. Ушбу гуруҳнинг Панкиси дарасига бориш бормаслиги номаълум.