Афғонистон хукумати мамлакатда муомалада бўлган миллий пул бирлиги афғонийни янги пулга алмаштиришини эълон қилди.

Тарқатилган баёнотда президент Ҳамид Карзай, янги пул ҳам афғоний деб аталишини шунингдек, эски 1.000 афғоний муомалада янги бир афғонийга тенг бўлишини билдирди. Карзай, янги пул Германияда чоп этилгани ва яқин орада уни алмаштириш ишлари йўлга қўйилишини маълум қилди.