Бугун Москва вилояти ҳокими Борис Громов Россия ҳукуматини ботқоқ ва ўрмонлардаги ёнғинни ўчиришда ёрдам кўрсатишга чақирди.

Ушбу ёнғин туфайли Москва шаҳри ҳавоси нафас олиш учун қийин бўлган тутун билан қопланди. Москва атрофидаги ўрмонлар бир неча ҳафтадан бери ёняпти. Шу туфайли 22та туманда фавқулодда холат эълон қилинган. 5 сентябр куни Москвада тутун қуюқ бўлгани сабабли машина ҳайдовчилари учун йўл кўриниши 200 – 300 метрни ташкил этади.