Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Усмон Дурмус ва яна 100 нафар бошқа расмийлар Ироқ хукумати вакиллари билан учрашиш мақсадида бугун Бағдод шаҳрига келдилар.

Дурмус ва Ироқ Соғлиқни сақлаш вазири Омед Муборакнинг “Ироқлик шифокорларни Туркияда ўқитиш” ва “Туркия ширкатларининг Ироқда тиббиёт муассасаларини қуриши” ҳақидаги шартномани имзолаши кутилмоқда.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Туркия АҚШ билан яқин иттифоқчи ва Ироқда патрул парвозини амалга ошираётган АҚШ жанговор учқичларига мамлакат ҳаво базаларидан фойдаланишга руҳсат берган.