Қозоғистон президенти матбуот хизмати, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов душанба куни Қозоғистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида Ислом Каримов ва президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон-Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ва чегара масалаларини муҳокама қиладилар. Маълумотларга кўра Қозоғистон-Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг таҳминан тўрт фоизи хозиргача аниқ белгиланмаган.