Македония президенти Борис Трайковский бу мамлакатда 15 сентябрь куни ўтказиладиган парламент сайловларини эркин ва демократик бўлади, деб умид билдирди.

Мазкур сайловларни ўтказиш Македониядаги миллатлараро можарони бартараф этиш юзасидан эришилган келишувда назарда тутилган эди. Келишувга ҳукумат қўшинлари билан албан исёнчилари ўртасида бир неча ой давом этган тўқнашувлардан сўнг эришилган эди.

Сайловлар арафасида Македонияда жиноятлар одатдагидан кўра кўпроқ қайд этилаётгани кузатилмоқда. Бир неча ҳафта ичида мамлакат бўйлаб ўнга яқин киши ўлдирилган, камида 20 киши яраланган.