Чеченистонда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Россия қўмондонлиги маълумотларига кўра, Курчалой районидаги Гансалчу қишлоғи атрофида бўлиб ўтган жанг пайтида беш чечен жангчиси ўлдирилган.

Гансалчу қишлоғи атрофидаги ҳарбий амалиётлар 2 ҳафтадан буён давом этаяпти.

Кеча кечқурун чечен жангчилари Ведено районида федерал кучларнинг блокпостини ўққа тутдилар. Россиялик бир ҳарбий хизматчи нобуд бўлди.

Чечен отрядлари кейинги кунларда Доғистон ва Грузия ҳудудларидан ёриб киришга уринаётганлари тўғрисидаги хабарлар ҳам бор.