Бугун Швецияда парламент сайловлари ўтказилмоқда.

Жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, бош вазир Горан Перссон раҳбарлигидаги етакчи сўл қанот центристик коалицияни ҳамда ўнг қанот коалицияни сайловчилар бирдек қувватламоқдалар.

Мухолифат лидерлари, агар ғалабага эришгудек бўлсалар, солиқларни озайтиришни ҳамда иқтисодиятга давлатнинг аралашувини камайтиришни ваъда қилмоқдалар. Ўнг қанотчилар ҳукуматнинг либерал иммиграция сиёсатини ҳам танқид қилмоқдалар.