АҚШ ва Покистон хавфсизлик хизматлари ходимлари ниҳоясига етган ҳафтада Покистонда ҳибсга олинган Рамзи Беналшибни сўроқ қилишни бошладилар.

Рамзи Беналшиб - асли Ямандан. У 11 сентябрь террористик ҳуружларида иштирок этиши лозим эди, бироқ виза ололмагани туфайли режасини амалга ошира олмаган. У бир неча йил Германиянинг Гамбург шаҳрида Муҳаммад Атта деган шахс билан битта хонадонда истиқомат қилган. Муҳаммад Атта Нью Йоркдаги Жаҳон савдо марказига бориб урилган учоқлардан бирини олиб қочган террорчи эди.