Бугун эрта тонгда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида БМТнинг Болалар жамғармаси биноси ракеталар ҳужумига учради.

Натижада хавфсизликни таъминловчи қўриқчилар яраланди, бино деразалари синди. Яқин атрофдаги биноларга ҳам зарар етказилган.
Афғонистон шарқидаги АҚШ ҳарбий базалари ҳам бугун ракеталар нишони бўлди. Армия вакили полковник Рожер Кингнинг айтишича, Асадобод ва Шкин шаҳарларидаги ҳарбий базаларга отилган ракеталар нишондан юз метр нарига теккан. Кинг, шунингдек, АҚШ қўшинлари ҳар иккала ҳудудни текшираётганларини маълум қилди.