Исроил армияси фаластинлик жангарилар бугун бир Исроил фуқаросини отиб ўлдирганини билдирди.

Бу воқеа Исроил аскарлари бир фаластинликни отиб ўлдирганидан бир неча соат кейин юз берди.
Фаластинлик жангарини қўлга олиш мақсадида Исроил қўшинлари бугун эрталаб Женин шаҳридан 15 км жануби-шарқ томонда жойлашган Тамун қишлоғига бостириб кирди. Исроил аскарлари автомобилда қочишга уринган икки фаластинликни ўққа тутгани натижасида уларнинг бири ўлди, иккинчиси яраланди.