Бугун жанубий ва шимолий Корея қўшинлари икки давлат чегарасидаги мина майдонларини тозалашни бошлади.

Бундан кўзланган мақсад икки Карея ўртасида темир йўл алоқасини қайта тиклашдан иборат.
Россия ва Хитой ҳукуматлари икки Кареяни ўзларининг транспорт йўлларини қайта бирлаштиришга харакат қилаëтгани учун мақтади. Темир йўл алоқаси қайта тикланаëтгани капиталист жанубий ва коммунист шимолий Кореянинг ярашуви борасида катта мувофақият сифатида кўрилмоқда.