Бугун Кобулда АҚШ молия вазири Жон Тайлор Афғонистон молия вазири Ашраф Ғани билан музокаралар олиб борди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Фарҳод Аҳаднинг Франс пресс ахборот агентлигига айтишига кўра, Тайлорнинг ташрифи, АҚШ Афғонистон билан иқтисодий алоқаларни мустахкамлашга ҳаракат қилаëтганини ва мамлакатдаги қайта қуриш ишларига ëрдам бераëтганини кўрсатмоқда.
АҚШ молия вазири Афғонистоннинг Ўтиш даври президенти Хамид Карзай билан ҳам музокаралар ўтказади.
Қайта қуриш ва ëрдамни тақсимлаш ишлари қандай олиб борилаëтганини ўрганиш учун кеча Афғонистонга борган Жон Тайлор, аллақачон маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди ва турли ëрдам лойиҳаларини кўздан кечирди.