Сешанба куни Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида маҳаллий сайловларнинг иккинчи давраси ўтказилишидан олдин содир бўлган янги зўравонлик оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлгани билдирилди.

Ҳиндистон полиция кучлари билан бўлган тўқнашувда 10 нафар мусулмон жангариси, шу жумладан кеча тунда Сринагарда полиция пунктига ҳужум қилган икки киши отиб ўлдирилди.
12 соат давом этиб бугун эрталаб тўҳтаган отишмада бир полиция ходими ҳам ҳалок бўлди.
Бугун жангарилар Сринагар жанубида ҳарбий автокалоннага ҳужум қилиб, бир аскарни отиб ўлдирди.
Ҳиндистон полициясининг яна билдиришича, Кашмирлик мусулмон жангарилари бугун Шопиян шаҳрида автобус бекати яқинида бир граната отгани оқибатида 11 кишига тан жароҳати етган.